• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Fitch Ratings томонидан Ўзбекистон кредит рейтинги барқарор даражада тасдиқланди

    2023 йилнинг 3 март куни Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингини BB- (барқарор кутилма) даражада тасдиқлади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

    Фото: “Дарё”

    Агентлик Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингини йилда икки марта қайта баҳолайди ва баҳолаш жараёнида мамлакатдаги сўнгги иқтисодий янгиликлар билан танишади.

    Кредит рейтинги аслида нима?

    Кредит рейтинги – бу бир рақам ичига киритилган турли кўрсаткичлар тўплами бўлиб, у мамлакатнинг муайян ҳудудидаги вазиятни тавсифлашга мўлжалланган. Рейтинг мамлакат иқтисодиётида содир бўлаётган воқеаларни кўрсатувчи ўзига хос барометрдир.

    Сармоядорлар мамлакатга сармоя киритиш ёки киритмаслик тўғрисида қарор қабул қилишда кўплаб омилларга, жумладан, ушбу рейтингларга ҳам эътибор беришади.

    Агарда кредит рейтинги паст бўлса, демак, бу мамлакатга сармоя киритиш нотўғри. Юқори рейтинглар, мамлакатнинг маблағлар учун хавфсиз эканлигини билдиради.

    Масалан, Ўзбекистон сўнгги йиллардагина мамлакатга сармоя жалб қилишга хизмат қилувчи рейтингларга эга бўла бошлади.

    Кредит рейтингига таъсир этувчи омиллар

    Ҳисоботда таъкидланишича, мамлакатнинг мустаҳкам ташқи ва фискал захиралари, мўтадил давлат қарзи даражаси ва “BB” рейтингига эга мамлакатларга нисбатан юқори ўсиш суръатлари Ўзбекистон суверен кредит рейтингини қўллаб-қувватловчи омиллардан ҳисобланади.

    Қайд этилишича, Ўзбекистон иқтисодиёти ташқи шоклар таъсирига қарши чидамлилик намойиш эта олди, шу билан бирга ташқи шоклар билан боғлиқ ноаниқликлар сақланиб қолмоқда.

    Ҳисоботда келтирилишича, Жаҳон банкининг сўнгги эълон қилинган бошқарув сифати кўрсаткичларида Ўзбекистоннинг ўрни сезиларли яхшиланиб тўққиз поғонага кўтарилган. 

    Бунда, мазкур ўзгариш тартибга солиш сифати ва ҳукумат самарадорлиги, аҳоли фикрини инобатга олиш ва ҳисобдорлик ҳамда коррупцияни тийиб туриш кўрсаткичларида акс этган.

    2022 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг 5,7 фоизга ўсишига асосий омиллар сифатида юқори экспорт ҳажмлари, фискал рағбатлантириш ҳамда аҳоли истеъмолининг ўсишига сабаб бўлган пул ўтказмалари кўрсатиб ўтилган.

    Агентлик глобал иқтисодиётининг секинлашуви ортидан 2023—2024 йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти ўртача 5,4 фоизга ўсишини прогноз қилинмоқда.

    Шу билан бирга, Fitch прогнозига кўра, фискал консолидация кутилганидан кўра тезроқ амалга ошиб, консолидациялашган бюджет дефицитининг ЯИМга нисбати 2023 йилда агентлик томонидан кутилган 3,9 фоиз ўрнига 3,5 фоизни, 2024 йилда 2,3 фоизни ташкил этади (“BB” рейтингига эга мамлакатлар учун ўртача — 3,3 фоиз).

    Давлат қарзининг ЯИМга нисбати 2023—2024 йилларда ўртача 36,4 фоиз даражасида барқарорлашиши ва “BB” рейтингига эга давлатлар медианасидан (ЯИМга нисбатан 55 фоиз) паст даражада қолиши кутилмоқда.

    Шунингдек, агентлик имтиёзли шартларда жалб қилинган узоқ муддатли кредитлар сабабли давлат қарзи билан боғлиқ хатарларни паст даражада баҳолаган.

    Ҳисоботда келтирилишича, пул ўтказмалари ўсишининг барқарорлашуви ва импорт ҳажмининг ортиши натижасида 2023—2024 йилларда жорий операциялар ҳисоби дефицити ЯИМга нисбатан ўртача 4,4 фоизни ташкил қилади.

    Шу билан бирга, Fitch прогнозига кўра Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ва ликвидлик позицияси мустаҳкам даражада сақланиб қолади, захираларнинг импортни қоплаш даражаси эса 11 ойни ташкил этади.

    Агентлик 2022 йилда инфляция даражаси ўртача 11,3 фоизни ташкил этиши, 2024 йилга келиб мазкур кўрсаткич 9,0 фоизгача пасайиши прогноз қилинмоқда.

    Fitch’нинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги ва кутилмаси қуйидаги ҳолларда оширилиши мумкин:

    • бошқарув сифати кўрсаткичлари янада яхшиланганда;
    • иқтисодий ўсиш ва макроиқтисодий барқарорликни таъминловчи ислоҳотларни изчил амалга ошириш натижасида аҳоли жон бошига ЯИМ миқдорининг “ББ” рейтингига эга давлатлар кўрсаткичига яқинлашганда.

    Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги қуйидаги ҳолларда пасайтирилиши мумкин:

    • ташқи молиявий кўрсаткичлар ёмонлашганда, пул ўтказмаларининг сезиларли камайиши ва ташқи савдо дефицитининг ошиши сабабли халқаро захиралар сезиларли даражада камайганда;
    • иқтисодий ўсиш суръатининг давомий секинлашиши, давлат шартли мажбуриятларининг давлат томонидан қопланиши туфайли давлат қарзининг ЯИМга нисбати кескин ошганда ёки суверен фискал захиралар камайганда.
    06.03.2023, 22:40   Изоҳ (0)   2594
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Беш йилда Ўзбекистон ҳудудларида иқтисодий фаоллик қандай ўзгарди? 

    06.03.2023, 22:33

    Дунёда аёлларнинг меҳнат шароити сўнгги 20 йил ичида деярли яхшиланмади — ХМТ

    06.03.2023, 22:09

    Доллар тақчиллиги туфайли жаҳон бозорлари инқирозга юз тутмоқда — Bloomberg

    06.03.2023, 17:52

    Саудия Арабистони Осиё ва Европа учун нефть нархини оширди

    06.03.2023, 15:30

    Жаҳон бозорида нефть нархи тушиб кетди

    04.03.2023, 19:57

    Туркманистон иқтисодиёти 6,2 фоизга ўсди 

    04.03.2023, 19:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди 

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32

    Украина армиясига 23 минг зирҳли транспорт воситаси керак — ОАВ

    Дунё | 26 июл, 22:13

    Газ ва электр токини беҳуда сарфлаганлар жавобгарликка тортилади — Бош прокуратура

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:07
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.