Грециянинг Темпи шаҳри яқинида юк ва йўловчи поезди тўқнашиб кетди, деб хабар бермоқда EPT нашри.
Тўқнашув ярим тунда Эвангелизмос станциясида содир бўлган, йўловчи поездининг учта вагони релсдан чиқиб кетган ва ёнғин бошланган. Воқеа сабаблари ҳозирча маълум эмас. Iefimeridа ёзишича, номаълум сабабларга кўра иккала поезд ҳам битта релсда йўлга чиққан.
Фессалия губернатори сўзларига кўра, йўловчи поездининг биринчи ва иккинчи вагонлари бутунлай вайрон бўлган. “Барча (йўловчилар) чиқариб олинди. Қутқарувчилар, афсуски, ҳозир фақат ҳалок бўлганларни қидирмоқда”, — деди у. Поездда жами 350 киши бўлган, дея хабар беради Hellenic Train.
Ўлганлар ва яраланганларнинг аниқ сони дастлаб номаълум эди: Та Nеа газетаси камида 10 қурбон ҳақида, EPТ 15 киши ҳалок бўлгани ва камида 50 киши яралангани ҳақида, Iefimerida 19 қурбон ва 60 ярадор ҳақида хабар берди. Кейинроқ ўт ўчириш хизматининг расмий вакили Вассилис Ватракояннис 26 киши ҳалок бўлгани, 85 киши жароҳатлангани, улардан 25 нафарининг аҳволи оғир эканини айтди.
Тўқнашув жойида полиция, ўт ўчирувчилар ва ҳарбийлар ишламоқда, деб ёзади iEidiseis. Афина ва Салоники ҳарбий госпиталлари ярадорларни қабул қилиш зарурати эҳтимолидан тайёр ҳолатга келтирилган.
Изоҳ (0)