Дунёга машҳур Даррен Аронофский режиссёрлигидаги “Кит” кинокартинаси чиққанидан сўнг, А24 компанияси Instagram'да фильмда бош ролни ижро этган актёр Брендан Фрэйзернинг роли учун таниб бўлмас даражада ўзгаргани акс этган видеони эълон қилди.
Фрэйзер Аронофскийнинг кинокартинасида 300 килограмга яқин вазнга эга Чарли исмли семиз қаҳрамонни гавдалантирган.
Актёр Чарли ролини ўйнаши учун нафақат вазн орттирган, балки суратга олиш жараёнларида семиз кўрсатувчи махсус қопламалардан фойдаланган. Фрэйзер махсус қопламаларни кийганидан сўнг иссиқликни ҳис қилган ва шунинг учун доим ўзи билан муз олиб юрган. Бундан ташқари, Брендан ҳар куни 6 соат давомида мураккаб грим билан шуғулланган.
Шунингдек, Фрэйзер бу ролни ўйнаш учун мутахассислар билан маслаҳатлашди ва бир неча ой давомида рақс мураббийи билан бирга семиз инсоннинг ҳаракатларини реал тасвирлаш учун ўз устида ишлади.
Фрэйзер фильмнинг суратга олиш жараёнларидан сўнг, вазн йўқотишга муваффақ бўлган. Ҳозирда актёр қуйидагича кўринишга эга:
Изоҳ (0)