Болгариянинг София шаҳрида ўтаётган бокс бўйича Странжа—2022 мусобақасида 26 февраль, якшанба куни финал баҳслари бўлиб ўтди.
- Адҳамжон Муҳиддинов (-60 кг) болгариялик Радослав Росеновга енгилди (1:4);
- Мужибилло Турсунов (-63,5 кг) ўзбекистонликлар тўқнашувида Руслан Абдуллаевни енгди (4:1);
- Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг) ўзбекистонликлар тўқнашувида Бекзод Ҳамидовдан устун келди (5:0);
- Саиджамшид Жаъфаров (-71 кг) туркиялик Ердемир Тугруханни ютди (5:0).
Бундан олдин Ҳасанбой Дўстматов ва Шодиёр Мелиқўзиев финалдаги ғалаба эвазига олтин медалга эга чиққани, Миразизбек Мирзахалилов ва Саидахон Раҳмонова ҳал қилувчи баҳсда енгилгани хабар қилинганди.
Аввалроқ Баҳодир Жалолов ва Шоҳжаҳон Абдуллаев рақиблари рингга чиқишдан бош тортгани сабаб олтин медални муддатидан аввал қўлга киритгани маълум бўлганди.
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада 7 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронзага эга чиқди.
Изоҳ (0)