Зираворлар ҳидига эга колбасани пиёз, соя соуси ва кетчуп билан қовуриб мазали таъмга эга егуликни тайёрлаш мумкин. Унга ўзингизга ёққан кўкатларни ҳам қўшсангиз бўлади.
Керакли масаллиқлар:
- колбаса — 300-350 гр
- пиёз — 1 дона
- ўсимлик ёғи — 2 қошиқ
- кетчуп — 3 қошиқ
- соя соуси — 1 қошиқ
Тайёрланиши:
- Колбаса ва пиёзни тўғраб олинг.
- Ўсимлик ёғини ўртача оловда қиздириб олинг. Пиёзни солиб, 2-3 дақиқа давомида қовуринг.
- Колбасани қўшинг ва енгил қизаргунига қадар бир неча дақиқа давомида қовуриб олинг.
- Кетчупга соя соуси қўшиб аралаштиринг. Колбасани солинг ва аралаштириб, яна 1-2 дақиқа қовуринг.
Ёқимли иштаҳа!
Изоҳ (0)