Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида яшовчи эр собиқ турмуш ўртоғининг танишини пичоқлаб, унга тан жароҳати етказди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири хабар берди.
Маълум қилинишича, 2023 йилнинг 17 февраль куни соат 20:10 ларда туманда яшовчи 56 ёшли фуқаро А.Р. ўзининг ажрашган турмуш ўртоғи 53 ёшли А.Д.нинг уйига борган.
Шу уйга меҳмонга келган А.Д.нинг синглиси ва С.Қ.лар (1973 йилда туғилган эркак) ўртасида жанжал келиб чиққан. Жанжал оқибатида фуқаро А.Р. С.Қ.нинг қорин соҳасига тан жароҳатини етказган ва жабрланувчи шифохонага ётқизилган.
Ҳозирги вақтда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)