Қамчиқ довонида қор кўчкиси содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Хабарга кўра, воқеа Тошкент–Ўш халқаро автомобиль йўлининг 238-километрида, яъни Қамчиқ довонига тўғри келадиган қисмида содир бўлган.
15 февраль куни соат 22:40 да йўналишнинг юқорида айтилган қисмида ҳажми 1300 метр куб бўлган қор кўчкиси содир бўлди. Қор массасининг бир қисми йўлга тушган.
Қайд этилишича, ушбу ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган. Воқеа жойига зудлик билан етиб келган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодимлари йўлни қор массасидан тезда тозалашган.
Изоҳ (0)