Ўзбекистон олийгоҳларида январь ойи учун магистратура натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси хабар берди.
2022/2023-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига январь ойи қабули бўйича magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган талабгорларнинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди.
Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича комиссиянинг тегишли баёни билан давлат олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликларига январь ойидаги қабул натижалари тасдиқланди. Талабгорлар магистратурага қабул натижаларини magistr.edu.uz платформасидаги шахсий кабинети орқали билиб олиши мумкин.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда магистратурага қабул натижалари нега кечикаётганига изоҳ берилди
Изоҳ (0)