Футбол бўйича Бирлашган Араб Амирлиги чемпионатининг 17-турида “Шабоб ал-Аҳли” 14 февраль, сешанба куни “Ад-Дафра”га қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 23-дақиқасида ўзбекистонлик футболчи Азизжон Ғаниев узоқ масофадан гол уриб, ҳисобни очди. 63-дақиқада Федерико Картабиа ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.
Шу тариқа “Шабоб ал-Аҳли” чемпионатдаги очколари сонини 36 тага етказиб пешқадамга айланиб олди. “Ад-Дафра” эса 7 очко билан 13-поғонани банд этган.
БАА чемпионати
17-тур баҳси
14 февраль, сешанба
“Шабоб ал-Аҳли” – “Ад-Дафра” 2:0
Голлар: 1:0 — 23 Азизжон Ғаниев, 2:0 — 63 Федерико Картабиа.
Изоҳ (0)