Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида газ қуйиш шохобчаси сабаб катта тирбандликлар юзага келди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, айрим ҳайдовчиларнинг метан газ қуйиш шохобчаларида тартибсиз туриши, йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетаётганлиги боис айрим йўлларда тирбандликлар вужудга келмоқда. Шундай ҳолатлардан бири “Эски Жума” маҳалласи ҳудудидаги 4-Р-46 йўлининг 23-километрида, “Агрон” маҳалласи ҳудудидаги 4-Р-46 йўлининг 18-километрида жойлашган метан газ қуйиш шохобчалари олдида кузатилди.
Қайд этилишича, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари жойига чиқиб, қатнов қисмидаги тирбандликлар бартараф этилиб, автомашиналарнинг эркин ҳаракати тикланган.
Изоҳ (1)
Bu vidio Tayloq tuman Boģizaģonda bu notòģri malumot yozibsiz Daryo.uz