Туркиянинг жануби-шарқий вилоятларида рўй берган кучли зилзила оқибатида талафот кўрган ҳудудларга Ўзбекистондан инсонпарварлик ёрдами юборилади.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда “Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси томонидан турк халқига Ўзбекистондаги икки давлат ишбилармонлари UТID, ТОBB EТÜ TASHKENT, DEIK, МUSAID номидан инсонпарварлик ёрдами юборилиши ташкил қилинмоқда.
Туркияга юбориладиган инсонпарварлик ёрдами учун зарур маҳсулотлар рўйхатига болалар ва катталар учун қишки кийимлар, чодир, ётоқ, иситиш воситалари, генераторлар, чидамли озиқ-овқат консервалари, чақалоқлар бўтқаси ва тагликлари, тозалаш ва гигиена воситалари киритилган.
Гуманитар ёрдам бериш истагида бўлганлар Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 30-уй Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти технопарки манзилига ташриф буюришлари мумкин (жойлашув).
Юбориладиган зарур маҳсулотлар 8 февралдан бошлаб ҳар куни соат 10:00 дан 20:00 га қадар қабул қилинади.
Батафсил маълумот учун телефон: (+99878) 150 60 06. Қисқа рақам: 1094
Изоҳ (0)