Украина Россия ҳудудини нишонга олиш учун ўзининг қуролларига эга. Бу ҳақда Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Алексий Данилов CNN телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Даниловнинг сўзларига кўра, Россия ҳудудидаги зарбалар беришга ҳеч нарса тўсқинлик қилолмайди. Сиёсатчи шу тариқа Украинанинг Россияга зарба бериши эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Россия ҳудудига келсак, ҳеч ким бизга Украинада ишлаб чиқарилган қуроллар билан нишонларни йўқ қилишни тақиқламайди, бизда шундай қуроллар борми? Ҳа, бор”, — деди Данилов.
CNN Ғарб давлатлари Украинага етказиб берган қуроллари билан Россия ҳудудига зарба берилишини истамаслигини хабар қилмоқда. Тўлиқ миқёсли босқин пайтида Россиядаги стратегик объектларда тушунарсиз портлашлар доимий равишда содир бўлган бўлса-да, Украина бу зарбалар учун жавобгарликни ҳеч қачон расман тан олмаган.
Украина ҳарбий разведкаси раҳбари Кирилл Буданов декабрь ойида Россиянинг ички қисмида, фронтдан узоқда “чуқурроқ” ҳужумлар бўлишини прогноз қилганди. Буданов январь ойида ABC News телеканалига берган интервьюсида Россия ичидаги хуружларни "кўрганидан жуда хурсанд экани", аммо урушдан кейин Украинанинг бундай зарбаларда рол ўйнаган-ўйнамагани ҳақида "жавоб бера олмаслигини" айтган. У Россиянинг ичида бундай ҳодисалар кўп бўлишини маълум қилган.
Мавзуга доир: Украина мудофаа вазири Ғарбнинг узоқ масофали ракеталари билан Россия ҳудудини ўққа тутмасликка кафолат берди
Изоҳ (0)