“ПСЖ” ҳужумчиси Неймар 2022 йил якунларига кўра “Олтин самба” мукофотини қўлга киритди.
“Олтин самба” мукофоти ҳар йили мамлакатдан ташқарида тўп сурадиган бразилиялик футболчига берилади.
6 февраль, душанба куни Неймар мукофот билан тушган расмини Twitter тармоғига жойлаштирди. Бироқ, RMC Sport нашрининг хабарига кўра, натижалар 15 февраль куни, овоз бериш жараёнлари якунланганидан икки ҳафта ўтгач, эълон қилиниши керак эди.
“ПСЖ” ҳужумчиси кетма-кет учинчи марта ушбу совринни қўлга киритди. Бутун фаолияти давомида эса 6 марта “Олтин самба”га эга чиқди ва бу борада рекорд қайд этди.
2021 йилга қадар “Олтин самба” Европада тўп сурадиган энг яхши бразилиялик футболчига берилар эди. Кейинчалик эса мамлакатдан ташқарида бўлган барча бразилиялик футболчилар бу совринга даъвогар бўлиш ҳуқуқига эга бўлди. 2022 йил эса фақатгина Европада ўйнайдиган бразилияликлар соврин учун номзодлар рўйхатидан жой олган.
Изоҳ (0)