Актриса Юлдуз Ражабова “Тарафлар” кўрсатувига берган интервьюсида илк марта саломатлиги билан боғлиқ муаммо ҳақида гапирди. Унинг айтишича, бир неча йиллардан буён бош оғриқлари актрисани безовта қилади.
“Жуда кўп йиллардан бери мени бош оғриқлар қийнаб келади. Лекин бу мигрен билан боғлиқ. Айни шу касаллиги бор инсонлар мени яхши тушунади. Бу бош оғриқ билан ҳеч нарса қила олмайсиз. Баъзида шундай оғрийди, ҳеч қандай дори ёрдам бермайди. Мигренни даволаш қийин. Мен бир нечта шифокорлар билан маслаҳатлашиб, бу тузаладиган касаллик эмас, деган фикрга келдим. Уни қанақадир усуллар билан оғриғини камайтириш мумкин. Ёки ҳар олти ойда уколини олиш мумкин. Ҳозирда шулардан фойдаланяпман”, — дейди актриса.
“Бу тузаладиган касаллик эмас”. Юлдуз Ражабова бир неча йилдан буён бош оғриғидан азият чекаётгани ҳақида (видео)
Мавзуга доир
×
Изоҳ (0)