Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Тошкент шаҳри Учтепа туманида 4 февраль куни юк машинада ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, шу куни соат 07:32 да Учтепа тумани “Катта Чўпонота” МФЙ ТХАЙ кўчаси Бўрижар канали устидаги кўприкдан ҳаракатланиб кетаётган “Газел” автомобилида ёнғин юзага келгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 07:37 да етиб бориб, ёнғин соат 07:43 да бартараф этилган.
Ёнғинда автомобилнинг матор ва салон қисми ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар