ФИФА “Барселона”нинг “Лос-Анжелес Гелекси” ҳимоячиси Хулиан Араухо билан шартнома имзолашига рухсат бермади.
Каталонияликлар ҳимоячини 4 миллион евро эвазига харид қилишга келишиб олганди. Футболчининг ўзи билан 2026 йил июнь ойига қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилинганди. Бироқ “Барселона” Араухони рўйхатдан ўтказишга 18 сония кеч қолди.
“Кўк-анорранглилар” трансферни якунлаш учун ФИФАга мурожаат қилган. Лекин ташкилот ўнг қанот ҳимоячиси трансфери қоидаларга кўра якунланмай қолгани учун рухсат бермаган.
21 ёшли Хулиан ўтган мавсум “Лос-Анжелес Гелекси” сафида барча мусобақаларда 40 та ўйинда иштирок этиб, 5 та голли узатмани амалга оширган.
Изоҳ (0)