• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Сиёсатчилар ва юлдузлар: уруш бошидан буён Украинага кимлар ташриф буюрди? (фоторепортаж)

    3 февраль куни Киевда Россия “махсус операцияси” бошланганидан бери илк бор Украина—Европа Иттифоқи саммити бўлиб ўтмоқда. Саммит давомида иштирокчилар ЕИ томонидан Киевга кўрсатилаётган ёрдамни муҳокама қилади, шунингдек, Украинанинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш йўлидаги муваффақиятини баҳолайди. ЕИ раҳбарияти Киевга деярли тўлиқ таркиб билан келган: делегацияда нафақат Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель, балки Европа Иттифоқи ташқи сиёсати раҳбари Жозеп Борелль ва 14 нафар еврокомиссар ҳам бор.

    2022 йилнинг февралидан бери давом этаётган уруш мобайнида кимлар ва қанчалик тез-тез Киевга ташриф буюргани ҳақида “РБК” фоторепортаж тайёрлади. “Дарё” унинг таржимасини ҳавола қилади.

    Сиёсатчилар

    Марказда: Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен ва Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича олий вакили Жозеп Боррел. Буча, 8 апрель, 2022 йил.
    Фото: Global Look Press

    Урсула фон дер Ляйен Россия босқини бошланганидан бери Киевга ташрифлари сони бўйича рекордчилардан бири ҳисобланади. У Украинага уч марта келган, ҳозиргиси тўртинчиси. Ляеннинг илк ташрифи 2022 йилнинг апрель ойида бўлиб ўтганди.

    Польша президенти Анжей Дуда ва Украина президенти Владимир Зеленский Киевдаги Мариинский саройи балконида суҳбатлашмоқда, 2022 йил 23 август.
    Фото: Global Look Press

    Польша президенти ўтган февралдан бери Украинага тўрт марта ташриф буюрди, улардан бири 2023 йилда амалга оширилди. 11 январь куни Литва президенти Гитанас Науседа билан биргаликда Дуда Львовда украиналик ҳамкасби билан учрашди.

    Украина президенти Владимир Зеленский Киевдаги Мариинский саройида Литва президенти Гитанас Науседа билан учрашув ўтказмоқда, 2022 йил 28 июль.
    Фото: Global Look Press

    Болтиқбўйи давлатлари раҳбарлари Киевни Россия ҳарбий амалиётининг илк кунлариданоқ қўллаб-қувватлаб келмоқда. Литва уч Болтиқбўйи давлатидан биринчи бўлиб, 2022 йилнинг апрель ойида Россия билан дипломатик алоқалар даражасини пасайтирган эди. 2023 йилнинг январида Латвия ва Эстония ҳам шундай қилди. Эндиликда бу мамлакатларда ўзаро элчихоналарни элчилар ўрнига вақтинча ишлар вакиллари бошқаради.

    МАГATЭ (Атом энергияси бўйича халқаро агентлик) бош директори Рафаэль Гросси Чернобил АЭСда, 2022 йил 26 апрель.
    Фото: Getty Images

    Украинага ташрифлар нафақат сиёсатчилар, балки халқаро ташкилотлар раҳбарлари томонидан ҳам амалга оширилади. МАГATЭ раҳбари Рафаэл Grossининг энг қийин миссияларидан бири уруш зонасига ташрифлари бўлди. У АЭС хавфсизлиги масалаларини ҳал қилиш учун президент Зеленский билан тўрт марта учрашган ва ўтган йилнинг октябрь ойида Россия президенти Владимир Путин билан ҳам музокаралар ўтказган. Шунингдек, у Россия назоратидаги Запороже атом электр станциясига ташриф буюрган.

    Январь ойида CNN телеканалига берган интервьюсида Гросси Украина атом электр станцияларида исталган вақтда авариялар юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирди. 2023 йил бошида агентлик миссиялари Чернобил, Ровен ва Жанубий Украина АЭСларида иш бошлади. Запороже АЭСда ҳам агентлик мутахассислари ишламоқда.

    Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон Бородянкада, 2023 йил 22 январь.
    Фото: Reuters

    Борис Жонсон Россия босқини бошланганидан кейин Киевга биринчи ташрифини 2022 йил 9 апрелда амалга оширди. Умуман олганда, амалдаги ҳукумат раҳбари даражасида у уч марта Украинага келди. Улардан бирида, ўтган йилнинг 24 августида Владимир Зеленский Жонсонни Украинани кучли қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик сифатида “Озодлик” ордени билан тақдирлаган эди.

    Истеъфога чиққанидан кейин ҳам Жонсон Украинани қўллаб-қувватлашидан тўхтамади, 22 январь куни яна бир марта Киевга келди ва Зеленский билан учрашди. Украина президенти офиси хабар қилишича, учрашув чоғида Зеленский тақдим этган “тинчлик формуласи”ни амалга ошириш учун режалаштираётган саммитга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинган. Зеленский бу режаларини 2022 йил сентябрда БМТдаги нутқида ўртага ташлаганди. “Бу жиноят учун жазо, одамлар ҳаётини ҳимоялаш, хавфсизлик ва ҳудудий яхлитликни тиклаш, хавфсизликни кафолатлаш кабиларни назарда тутувчи формула”, — деган у.

    Россия Украинанинг “формуласини” рад этди. “Ҳар хил ғоялар ва тинчлик формулаларини илгари сурар экан, Зеленский Ғарб ёрдамида қўшинларимизни Россия ҳудуди бўлган Донбасс, Қрим, Запорожье ва Херсон вилоятидан чиқариш, Россиядан товон ундириш ва халқаро трибуналларга тортиш каби иллузияларга умид боғламоқда. Албатта, бундай шароитда биз ҳеч ким билан гаплашмаймиз”, — деб изоҳ берди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

    Актёр ва мусиқачилар

    Владимир Зеленский ва Оскар мукофоти совриндори Шон Пенн Киевдаги Мариинский саройида, 2022 йил 8 ноябрь.
    Фото: Global Look Press

    Киевга тез-тез ташриф буюрган машҳурлардан бири америкалик актёр Шон Пенн бўлди. Унинг биринчи сафари 2022 йил 25 февралда бўлиб ўтди, ўшанда у Украинадаги воқеалар ҳақида ҳужжатли фильм суратга олиши эълон қилинганди. Ҳаммаси бўлиб, актёр Украинага уч марта келган. Учинчи ташрифида у Зеленскийга қўллаб-қувватлаш белгиси сифатида ўзининг “Оскар” ҳайкалчасини топширди. Сентябрь ойида Москва Шон Пеннга қарши санкциялар киритди, унга Россияга кириш тақиқланди.

    Боно (чапда), Эдж (ўнгда) ва “Антитела” гуруҳининг украиналик қўшиқчиси, кўнгилли Тарас Тополя, Киев метросида, 2022 йил 8 май.
    Фото: Reuters

    Ирландиянинг U2 гуруҳи солисти ва гитарачиси Боно ҳамда Эйдж “Крешатик” станциясида 40 дақиқалик акустик концерт берди ва украинанинг “Антитела” гуруҳи билан биргаликда “Stand by me ” қўшиғини ижро этиб, қўшиқ сўзларни “Stand by Ukraine”га (“Украинани қўллаб-қувватла”) ўзгартирди. Бошқа ижрочилар, жумладан, Монатик, Макс Барских, “Океан Элзи” ва миллиардер Ричард Брансон ҳам худди шундай йўл тутди.

    Голливуд актёри ва режиссёри Бен Стиллер Владимир Зеленский билан Киевдаги учрашувда, 2022 йил 20 июнь.
    Фото: Global Look Press

    Бен Стиллер Украинага БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг яхши ниятли элчиси сифатида ташриф буюрганди. Зеленский билан бўлиб ўтган музокараларда улар вақтинча кўчирилганларни қўллаб-қувватлаш масаласини муҳокама қилган. Шон Пенн сингари унга ҳам Россияга кириш тақиқланган.

    Анжелина Жоли Львовда, 2022 йил 30 апрель.
    Фото: Telegram

    Голливуд актрисаси Анжелина Жоли Украинага қисқа муддатли ташрифи давомида Киевга бормади, у тиббиёт муассасаларидан бирига, Львовдаги мактаб-интернатга ташриф буюрди ва станцияда ишлайдиган кўнгиллилар билан суҳбатлашди.

    CVBNM
    Декабрь ойида америкалик актёр Жан-Клод Ван Дамм Украинага келиб, мамлакат Қуролли кучлари аскарлари билан учрашган
    Фото: Telegram

    Бундан ташқари Украинага ўтган йил давомида яна кўплаб европалик сиёсатчи ва етакчилар, шунингдек, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва АҚШ президентининг маслаҳатчиси Жейк Салливан ҳам ташриф буюрди.

    03.02.2023, 16:27   Изоҳ (0)   5557
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Украина мудофаа вазири Ғарбнинг узоқ масофали ракеталари билан Россия ҳудудини ўққа тутмасликка кафолат берди

    03.02.2023, 14:57

    Шимолий Кореяда давлат сирларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди

    03.02.2023, 14:41

    Трамп Twitter’га қайтиш режалари ҳақида маълум қилди

    03.02.2023, 13:59

    Украинадаги урушда Россия қанча аскаридан айрилгани баҳоланди

    03.02.2023, 13:11

    АҚШ осмонида разведкачи ҳаво шари аниқланди. Пентагон шарни Хитойга тегишли деб ҳисобламоқда (видео)

    03.02.2023, 12:04

    Қозоғистон ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари илк бор дронларни йўқ қилиш бўйича машғулот ўтказди (фото)

    03.02.2023, 11:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ChatGPT иловасидан ҳафтасига 700 миллионга яқин киши фойдаланмоқда

    Дунё | 5 август, 08:00

    Арманистонда “инвестиция сайтлари” орқали 2 млн доллардан ортиқ маблағни қўлга киритган кибергуруҳ аъзоси қамоққа олинди

    Дунё | 5 август, 07:30

    Ҳиндистонда амалдор аэропорт ходимлари юк ҳақини тўлашни сўрагани учун уларнинг суякларини синдирди (видео)

    Дунё | 5 август, 00:10

    Британия ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун 132 млн доллар ажратади

    Дунё | 4 август, 23:50

    Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш барча мусулмонларга қарши қилинган таҳдиддир — Фаластин ҳукумати

    Дунё | 4 август, 23:40

    Андижонда фуқаро хонадонида ноқонуний “газ бункери” аниқланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:30

    Тошкент вилоятида ёш ўқитувчилар учун 45 кунлик интенсив курс якунланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:21

    Apple Siri ишлаб чиқувчилар жамоасини қайта тузишга ва ChatGPT’га рақобатчи яратишга қарор қилди

    Дунё | 4 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.