Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия президенти Владимир Путин Сталинград жангининг 80 йиллиги нишонлаш учун Волгоград шаҳрига ташрифида “ядро чамадони” билан келди. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар берди.

Фото: “Кремлин.ру”

Нашр Путининг ёнидаги ёрдамчилари қўлидаги иккита қора чамадонга эътибор қаратган, улардан бири, кузатувчиларга кўра, эҳтимолий суиқасддан ҳимоя қилиш учун қалқон ҳисобланади. Украинадаги уруш давом этар экан, сўнгги бир йил давомида Путин атрофида чамадон кўтарган қўриқчилар кўпайгани айтилади.

Фото: “Из.ру”

Путин Волгаграддаги Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган совет аскарлари ёдгорлигига зирҳли Aurus лимузинида 25 та машинадан иборат кортеж, шу жумладан, тез ёрдам машинаси ҳамроҳлигида келгани маълум қилинган. 

Фото: “В1.ру”

 

“Ён атрофга снайперлар жойлаштирилган, Волгоград вилояти губернатори Андрей Бочаров Путин билан учрашишдан олдин тўққиз кунлик карантинни ўтаган. Россия президенти келиши керак бўлган ҳудудда яшовчи маҳаллий аҳолига дам олиш эълон қилинган”, — дейилади хабарда.

Фото: “Кремлин.ру”

The Mirror нашри Россия раҳбари ўз халқининг қашшоқлигини кўрмаслиги учун кўчаларда дайди итлар ушлангани, вайронагарчиликка учраган уйлар бузиб ташлангани ҳақида хабар берди.

Аввалроқ Россия президенти Сталинград жангининг 80 йиллигига бағишланган концертдаги чиқишида Ғарб давлатлари Украинага танклар юборишига муносабат билдириб, Ғарбга жавоб қайтарилишидан огоҳлантирганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда апрель ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Маҳаллий
Паркент қишлоқларида сел кузатилгани тўғрисидаги видеолар ўтган йилги бўлиб чиқди
Маҳаллий
Россия—Украина урушининг Ўзбекистонга иқтисодий таъсирини пасайтириш бўйича қандай чоралар кўрилаётгани айтилди