Германиялик футболчи Месут Ўзил футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилган.
34 ёшли Туркия чемпионатининг 22-туридан ўрин олган “Кайсериспор”га қарши баҳсда асосий таркибда майдонга тушган ва 46-дақиқада захирага олинган.
Туркиянинг Фанатик нашри журналисти Якуп Чинарнинг маълум қилишича, Ўзил бугун “Истанбул”нинг машғулотларида иштирок этмаган ва жамоадаги шерикларига фаолиятини якунлаётганини айтиб ўтган. Ўзил ва турк клуби ўзаро шартномани бекор қилади.
2014 йилда Месут Германия терма жамоаси билан Жаҳон Чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, “Реал” сафида Ла Лига, Испания Кубоги ва Испания Суперкубоги каби совринларга эга чиққан. “Арсенал” билан бирга Англия Кубоги ва Англия Суперкубогида 3 мартадан зафар қучган.
34 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум Туркия чемпионатида 4 та ўйинда иштирок этган.
Изоҳ (0)