Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Президент қарори билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида тайинловлар амалга оширилди.

Комилжон Каримов олий таълим, фан ва инновациялар вазири биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Шаҳлохон Турдиқулова ва Сарвархон Бузрукхонов вазир ўринбосарлари бўлди.

Тайинловга қадар Шаҳло Турдиқулова 2020 йилнинг октябридан  инновацион ривожланиш вазири биринчи ўринбосари лавозимида, Сарвархон Бузрукхонов 2018 йилнинг ноябридан олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Олимжон Тўйчиев Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги директори лавозимида, Мажид Каримов Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Олимжон Тўйчиев 2021 йилнинг апрелидан Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансферининг миллий офиси бош директори лавозимида, Мажид Каримов 2017 йилнинг майидан Давлат тест маркази директори лавозимида ишлаб келган.

Садоқат Сиддиқова бошқа ишга ўтиши муносабати билан олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди. У бу лавозимда 2022 йилнинг июнидан бери ишлаб келаётганди

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Мессининг “Барселона”га қайтиш эҳтимоли бор. Хави ва Лео доимий алоқада бўлиб турибди 
Маҳаллий
Фарғонада Қирғизистондан келтирилган психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Маҳаллий
Қашқадарё вилоятида қурилган намунали уйлар қулаб тушиш арафасида экани айтилмоқда (видео)