Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фигурали учиш бўйича АҚШ чемпионатида 18 ёшли Илья Малинин олтин медалга сазовор бўлди.

Илья Малинин
Фото: Getty Images

Илья Малинин ўзбекистонлик спортчилар Роман Скорняков ва Татьяна Малининанинг ўғли ҳисобланади.

Татьяна Малинина фигурали учиш бўйича Ўзбекистоннинг ўн карра чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби ва қишки Олимпия ўйинлари иштирокчиси ҳисобланади. Скорняков ҳам фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ вакили ҳисобланиб, 1998 ва 2002 йилги Олимпиадада иштирок этган.

Илья Малинин 2004 йил декабрда АҚШнинг Виржиния штатида туғилган ва халқаро мусобақаларда Америка байроғи остида қатнашади. У ёшлар ва катталар ўртасидаги бир нечта халқаро мусобақалар совриндори ҳисобланади. Илья 2022 йилда мусобақада тўртталик аксел машқини муваффақиятли бажарган ва буни амалга оширган тарихдаги илк спортчига айланганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим
Спорт
Энг тартибли ҳимояга эга Ўзбекистон, 69 гол ва юздан ортиқ сариқ карточка. U-20 Осиё Кубоги—2023 рақамларда
Маҳаллий
Ўзбекистон Марказий Осиёда ягона тўлов тизими яратишни таклиф қилди