• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Дарё” кундалигида 31 январда содир бўлган энг муҳим воқеалар 

    “Дарё” нашри 31 январда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    АҚШ—Хитой уруши муқаррар эмас, аммо ҳарбий можародан истисно қилинмайди

    АҚШнинг истеъфодаги генерали Жек Кин Қўшма Штатларда Хитой билан уруш олиб бориш учун етарлича тайёргарлик йўқлигини айтди. Унинг сўзларини Newsweek нашри келтиради.

    “Ҳақиқат ва диққат қилишимиз керак бўлган нарса шундаки, биз (Хитой билан урушга) етарлича тайёр эмасмиз. Минтақада самарали ҳарбий тийиб турувчи кучларимиз йўқ. Хитойнинг кемалари, самолётлари ва ракеталари АҚШникидан кўп”, — дейди у.

    Жек Кин Конгресс Тайванга ХХРдан ҳужум бўлган тақдирда оролни ҳимоя қилиши кераклигини таъкидлади. “Вашингтон 19 миллиард долларлик ускуналарни ҳалигача жўнатгани йўқ”, — деди истеъфодаги генерал.

    Бундан ташқари, у АҚШ—Хитой урушини муқаррар деб ҳисобламаслигини айтди. Унинг фикрича, бу яқин келажакда содир бўлмайди, аммо ҳарбий можаро юз бериши истисно эмас.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ армияси икки йилдан кейин Хитой билан уруш бошланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилганди. Ҳарбий ҳаво кучлари генерали Майк Минихан бу ҳақда қўл остидаги офицерларга хабар юборган.

    Кореялараро кескинлик вазияти қандай ечим топади?

    АҚШ Жанубий Кореяни ҳимоя қилиш учун оддий ва ядровий қуроллардан фойдаланиш тарафдори, деди Пентагон раҳбари Ллойд Остин. У Сеулда Жанубий Корея миллий мудофаа вазири Ли Чжон Соп билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида ушбу мавзуни кўтарди.

    “Қўшма Штатлар кенг қамровли тийиб туриш мажбуриятига қатъий содиқ, бу АҚШ ҳарбий салоҳиятини, жумладан, оддий ва ядровий қуроллар, шунингдек, ракеталарга қарши мудофаадан тўлиқ фойдаланиш кабиларни ўз ичига олади”, — деди жаноб Остин.

    Айни вазиятда АҚШ ва Жанубий Корея КХДР минтақадаги вазиятни беқарорлаштирмоқда, деган фикрда.

    Эслатиб ўтамиз Корея ярим оролидаги вазият 2022 йил декабрда Шимолий Кореянинг дронлари Жанубий Корея ҳаво ҳудудига бостириб кирганидан кейин яна кескинлашди. КХДР қуроллари 2017 йилдан бери биринчи марта Кореялараро чегарани кесиб ўтди. Маълумотларга кўра Жанубий Корея КХДР билан бирлашишнинг янги режасини ишлаб чиқмоқчи.

    Сайловлардан норози намойишчилар ва собиқ президентнинг АҚШга сафари

    Бразилия собиқ президенти Жаир Болсонару тарафдорлари 8 январь куни Бразилия пойтахтида 2022 йилги президентлик сайловлари натижаларини қайта кўриб чиқишни талаб қилиб, намойиш уюштирганди.

    Сўнгги маълумотларга кўра, собиқ президент АҚШнинг олти ойлик турист визасини олиш учун ариза топширди. Бу унинг адвокати Фелипе Александр маълум қилди.

    Адвокатнинг аниқлик киритишича, Вашингтон Болсонарунинг аризасини 27 январь, жума куни қабул қилган, ариза кўриб чиқилаётган вақтда собиқ президент АҚШда бўлиб турибди.

    Эслатиб ўтамиз 2022 йилги сайловда Бразилиянинг амалдаги президенти Лула да Сильва 50,8 фоиз, Болсонару эса 49,2 фоиз овоз олган. 

    8 январь куни намойишчилар маъмурий бинолар, жумладан, Олий суд, президент қароргоҳи ва Миллий Конгресс биносига бостириб кирди. Шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилинди, 1,5 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинган.

    Болсонару намойишчиларни қоралаган бўлса-да, Бразилия суди уни тартибсизликларни тергов қилишда айбланувчилар рўйхатига киритди. Прокуратура маълумотларига кўра, собиқ президент “жамиятни жиноятга ундаш ҳаракатини содир этган”.

    Нукус воқеалари бўйича суд ҳукми эълон қилинди

    31 январь куни Бухоро вилояти судида 1−2 июль кунлари Нукус воқеаларида айбланаётган 22 нафар судланувчига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш якунлари бўйича суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди. 

    Олий Суд журналист Лолагул Қаллиханова Жиноят кодексининг 59-моддасига кўра 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига, 62-моддага асосан дастлабки қамоқда ўтирган 6 ой 24 куни тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 7 йил-у 5 ой 6 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилди ва жазо 3 йил синов муддати билан шартли деб белгиланиб, суд залида қамоқдан озод қилинди.

    Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилди. Унга жазонинг дастлабки 2 йилини қамоқда, қолган қисмини қаттиқ тартибли колонияда ўташ белгиланди.

    Озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан судланганларга нисбатан тайинланган жазо муддатлари" улар қамоққа олинган кундан бошлаб ҳисобланиб, жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

    Бундан ташқари, содир этилган жиноятлар оқибатида етказилган 6,8 миллиард сўмдан ортиқ зарарнинг 256 миллион сўми қоплангани инобатга олиниб, қопланмаган 6,5 миллиард сўмдан зиёд миқдордаги моддий зарарларни судланганлардан солидар тартибда ундириш, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган 228 миллион сўм зарарни судланган Даулетмурат Тажимуратовдан ундириш, судланганларга тегишли бўлиб жиноят иши доирасида хатловга олинган мол-мулкларни келтирилган зарарни қоплашга қаратиш белгиланди.

    31.01.2023, 23:50   Изоҳ (0)   4500
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия Қозоғистонда “иккинчи Украина” яратишни режалаштирганми? Лавров жавоб берди

    31.01.2023, 23:22

    1XBet ўйинчиларга пул тўламагани учун банкрот деб эълон қилинди

    31.01.2023, 23:10

    Британия ядровий кемаси супер елим билан таъмирлангани аниқланди. Ҳолат бўйича тергов бошланди 

    31.01.2023, 22:24

    “Халқаро ҳуқуқни бузиш“: Human Rights Watch ташкилоти Украинани тақиқланган миналардан фойдаланганликда айблади (фото)

    31.01.2023, 22:02

    Ўзбекистондан Қирғизистонга 13 тонна нос ноқонуний олиб ўтилаётгани аниқланди 

    31.01.2023, 21:38

    Австралияда акула 8 ёшли болага ҳужум қилди (видео)

    31.01.2023, 20:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда қурилиш ойналари чиқиндиларини қайта ишлаш учун утилизация йиғими жорий этилиши мумкин

    Ўзбекистон | 1 июл, 15:05

    Samsung учга букланадиган смартфон ва “ўта ингичка” Galaxy Z Fold 7 ни тақдим этади (видео)

    Технологиялар | 1 июл, 14:55

    The New York Times XXI асрнинг энг яхши 100 та фильмини эълон қилди. Биринчи ўринни корейс фильми эгаллади

    Кино | 1 июл, 14:40

    “Барселона” Месси ва бошқа футболчиларга тўланмай қолган қарзларини ёпди

    Спорт | 1 июл, 14:36

    Туркияда пайғамбарларни карикатура қилган 4 нафар шахс қўлга олинди (видео)

    Дунё | 1 июл, 14:25

    Россияда биометрик маълумот топширмаган хорижликлар мобил алоқадан узилади

    Дунё | 1 июл, 13:58

    Энн Ҳетеуэй “Қаттиққўл хоним” фильмининг давомида суратга тушади

    Кино | 1 июл, 13:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.