• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    2022 йилда Ўзбекистоннинг олтин захиралари қанчага ошгани маълум бўлди

    2022 йилда марказий банклар томонидан йиллик олтин сотиб олиш ҳажми сўнгги 55 йилдаги энг юқори кўрсаткичга етди. Ўзбекистон ҳам ўтган йилда ўз олтин захираларини 34 тоннага бойитди. Бу ҳақда “Дарё”га Жаҳон Олтин Кенгашининг ҳисоботидан маълум бўлди.

    Фото: Bloomberg

    Маълумотларга кўра, жаҳон марказий банклари 2022 йилда ўз захираларига 70 миллиард долларга тенг 1136 тонна олтин қўшди, бу 1967 йилдан бери энг кўп кўрсаткичдир.

    Ҳозирги вақтда Марказий банклар маблағни сақлаш воситаси сифатида олтинни танламоқда, чунки у нотинч вақтларда ўз қийматини сақлаб қолиши кутиляпти. 

    Шунингдек, қимматбаҳо металл валюта ва облигациялардан фарқли ўлароқ, ҳеч қандай эмитент ёки ҳукуматга таянмайди.

    2022 йилда Туркия энг кўп олтин харид қилган мамлакатга айланган. Унинг расмий олтин захиралари 148 тоннага ошиб, 542 тоннани ташкил этди. Бу рекорд даражадаги энг юқори кўрсаткичдир.

    “Йилни соф сотувчи сифатида бошлаганига қарамай, Ўзбекистон Марказий банки йилни олтиннинг соф харидори сифатида якунлади”, — дейилади ҳисоботда.

    Таъкидланишича, мамлакатнинг олтин захиралари 34 тоннага ошган. Марказий Осиё давлатларидан Қирғизистон (6 тонна) ва Тожикистон (4 тонна) ҳам асосий харидорлар қаторига кирган.

    Жаҳон Олтин Кенгаши маълумотларига кўра, ўтган йили марказий банклар томонидан сотиб олинган олтиннинг тахминан учдан икки қисми ошкор этилмаган.

    Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кескин кўпайди

    2023 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 35,8 млрд долларни ташкил қилди. 

    Захиралар ўтган ойга нисбатан 2,3 млрд долларга кўпайди. Улар асосан олтин ва хорижий валютадан иборат. Декабрь ойида иккаласи ҳам кўпайган:

    • валюта — 1,7 млрд долларга кўпайди (умумий 11,6 млрд доллар);
    • олтин — 600 млн долларга кўпайди (умумий 22,46 млрд доллар).

    Декабрда Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кетма-кет иккинчи ой кўпайди. Мамлакат захираларида тахминан 395 тонна олтин бор ва ноябрга нисбатан 3 тоннага камайган. 

    Ўзбекистон 2022 йилнинг ноябрь ойида етти ойдан сўнг илк марта олтин сотди. Мамлакатнинг олтин захиралари камайишига бу ҳолат ҳам ўз таъсирни ўтказган. 

    Ўзбекистон нега олтин сотмоқда?

    Global олтин нархлари март ойида 2 050 доллар атрофида шаклланган эди. Бироқ геосиёсий вазият оқибатида нархлар йил давомида 1 650 доллардан ҳам тушиб кетди.

    Бу ҳолатда Ўзбекистон кўпроқ олтин сотиб ола бошлади ва қимматбаҳо металлни харид қилиш бўйича жаҳонда етакчилардан бирига айланди.

    “Биз учун иккита омил бор: жорий нарх ва келажакдаги нарх. Нарх кўтарилмоқдами ёки у ўзининг энг юқори чўққисига етиб, пасайяптими? Бу биз излаётган дақиқа. Агар нарх кўтарилаётган бўлса, кутганимиз маъқул”, — деган эди Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев.

    Ноябрь ойига келиб вазият бирмунча яхшиланди ва жаҳонда олтин нархлари 1 800 долларгача кўтарилди. Айни шу даврдан бошлаб Ўзбекистон яна олтин сотишни бошлаган.

    Олтин захиралари нима учун керак?

    Оддий тил билан айтганда, бу суғурта, давлатнинг “хавфсизлик ёстиғи”. Захиралар дунёнинг деярли барча мамлакатларида фавқулодда вазиятлар учун мавжуд.

    Захиралар одатда юқори ликвидли, яъни тез сотиладиган активларда сақланади. Олтин ва хорижий валюта ушбу талабларга жавоб беради — улардан исталган вақтда қарз тўлаш ёки инвестициялар учун фойдаланиш мумкин.

    2017 йилгача Ўзбекистон захиралари тўғрисидаги маълумотлар жамоатчиликка эълон қилинмас эди. Ўша йилнинг ноябрь ойида захиралар 26 миллиардни ташкил этиши маълум бўлган. Ўшандан бери улар 10 млрд долларгача ўсган. 

    Захиралардан қандай мақсадларда фойдаланиш мумкин ва ўрни қандай тўлдирилади?

    Захиралардан турли мамлакатларда турлича фойдаланилади. Бу одатда тўлов баланси тақчиллигини молиялаштириш, валюта бозорида интервенсиялар ўтказиш, миллий валюта курсини ушлаб туриш, ташқи қарзларни қоплаш ва бошқаларни ўз ичига олади.

    Захиралар мамлакатда қазиб олинган олтин, халқаро бозорга қимматли қоғозлар чиқарилиши, савдо баланси профицити ва бошқалар ҳисобига тўлдирилади.

    Масалан, Ўзбекистонда захиралар ОКМК ёки НКМК томонидан қазиб олинган олтин ҳисобига тўлдирилади. Олтин четга сотилганда мамлакатдаги захиралар ҳам камаяди. Ўзбекистон эса ноябрда март ойидан бери биринчи марта олтин сотди. 

    Жорий йилда нархлар қандай бўлади?

    Россиялик миллиардер Михаил Фридманга тегишли бўлган Алфа Банк қимматли қоғозлар бозори таҳлилий бўлим бошлиғи Борис Красноженов бозорда олтин нархи сезиларли ўзгаришини айтиб ўтди.

    Унинг ҳисоб-китобларига кўра, 2023 йилда олтиннинг нархи бир троя унсияси учун ўртача 1,9 минг доллар атрофида шаклланади. Шу билан бирга, ўзгарувчанлик туфайли нарх 1,7 минг доллардан 2,1 минг долларгача кенг доирада ҳаракатланиши мумкин.

    “Олтин баҳоси динамикасига Фед (АҚШ Федерал захира тизими) ставкалари динамикаси бўйича қисқа муддатли кутилмалар, Хитой иқтисодиётидаги вазиятнинг ривожланиши, инфляция динамикаси, геосиёсий омиллар ва глобал рецессия кутилмалари таъсир кўрсатади”, — дея тушунтиради Красноженов.

    Унинг сўзларига кўра, бир қатор бозор экспертлари 2023 йилда олтин нархи бир троя унсияси учун 3 000—4 000 долларгача ошишини тахмин қилмоқда.

    “Агар дунё Марказий банклари инфляцияни назорат қилиш қобилиятини йўқоца, бу содир бўлиши мумкин”, — дея қайд этади эксперт.

    Финам ИC директори Ярослав Кабаковнинг фикрича, агар Фед ставкаларни оширишда давом этса ва АҚШ иқтисодиёти рецессиядан қоча олса, доллар асосий валюталарга нисбатан мустаҳкамланишда давом этади ва олтин нархи 2023 йилда ҳам ҳозирги даражада сақланиб қолиши мумкин.

    “Бироқ ўрта муддатли истиқболда юқори фоиз ставкалари иқтисодий ўсишни секинлаштиради, бу эса доллар курсини заифлаштиради ва олтин нархининг навбатдаги кўтарилишига олиб келади”, — дейди эксперт.

    31.01.2023, 22:35   Изоҳ (0)   11315
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Баҳора Садирдинова

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    XBЖ 2023 йилда глобал иқтисодий ўсиш 2,9 фоизгача пасайишини прогноз қилди

    31.01.2023, 21:52

    Ўзбек сўми 2022 йилда долларга нисбатан 3,9 фоизга қадрсизланди. Миллий валютанинг алмашув курси қандай ўзгарди?

    31.01.2023, 16:08

    Ўзбекистонда аҳоли 2022 йилда банкларга қанча доллар сотгани маълум бўлди 

    31.01.2023, 12:45

    Ўзбекистон 2022 йилда картошка сотиб олишни камайтирди. Маҳаллий етиштириш эса ошган 

    31.01.2023, 10:54

    Ўзбекистонда 2035 йилга бориб аҳоли 45 миллиондан ошиши кутиляпти — PMTI

    30.01.2023, 23:25

    Россия нефти Испания орқали Осиёга етказиб берилмоқда — Bloomberg

    30.01.2023, 21:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.