Испания Кубогининг чорак финалидан ўрин олган барча ўйинлар якунланди.
Ярим финал йўлида “Барселона” “Реал Сосьедад”ни (1:0), “Осасуна” “Севилья”ни (2:1), “Атлетик” “Валенсия”ни (3:1), “Реал” эса “Атлетико”ни (3:1) мағлуб этишга эришди.
Шу тариқа “Барселона”, “Осасуна”, “Атлетик” ва “Реал” Испания Кубоги ярим финалида қатнашадиган бўлди.
Қайд этиш керак, “Реал” тўрт йил деганда илк бор мусобақа ярим финалига чиқди.
Ярим финал ўйинларига 30 январь куни қуръа ташланади. Ярим финалнинг дастлабки учрашувлари 7—9 февраль кунлари, жавоб ўйинлари эса 1—3 март кунлари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)