Фарғона шаҳрида 24 январь куни Matiz ёниб кетганди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум бўлишича, Марғилон кўчасида тўхтаб турган оқ рангли Matiz автомашинасининг салони ва мотор қисми тўлиқ ёнган. Ёнғин 5 дақиқада ўчирилган.
Ҳозирда Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ёнғин техник маркази экспертлари жалб этилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.
Фарғона вилояти прокуратураси раҳбарияти бошчилигида тезкор-тергов гуруҳи томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, содир этилган ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (1)
Эски версия яхши эди