Ўзбекистонлик футболчи Шаҳбоз Умаров «БАТЭ» жамоасини тарк этди.
Умаров 2022 йилнинг ёзидан буён ижара асосида тўп суриб келаётган «Ордабаси» жамоасида фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Белоруссия клуби «Ордабаси» билан футболчининг трансфери борасида келишувга эришди.
Маълумот учун, Умаров фаолиятини Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клубида бошлаган. 2018 йилда «ОКМК» клубида тўп сурган. Кейинчалик Беларуснинг «Энергетик-БГУ» клубига ўтди ва 30 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди. 2020 йилда эса мамлакатнинг энг номдор клуби «БАТЭ» билан шартнома имзолади. 2022 йилнинг ёзида эса ижара асосида Қозоғистоннинг «Ордабаси» жамоасига ўтган эди.
Изоҳ (0)