«Ҳудудгаз Тошкент» филиали директори Музаффар Алиевга нисбатан жиноят иши очилган ҳамда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинганди.
Тошкент вилояти прокуратурасининг баёнотига кўра, тергов ҳаракатлари давомида унга нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чораси гаровга ўзгартирилган.
Бундан ташқари, Музаффар Алиевнинг лавозимидан четлаштириш тўғрисида Жиноят ишлари бўйича суднинг ажрими мавжуд. Терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.
Президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов раҳбарлигида 11 декабрь куни ўтказилган йиғилишда энергия ресурслари билан таъминлаш соҳасида аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев айрим маълумотларни очиқлаганди.
Изоҳ (0)