Россиянинг Украинага қарши истилочилик урушига нуқта қўйиши мумкин бўлган ягона нарса — бу украиналикларнинг ғалабаси. Бу ҳақда Нидерлания ташқи ишлар вазири Вопке Хукстра маълум қилди, деб ёзади Trouw.
«Шуниси мутлақо аниқ-равшанки, ҳеч нарсага қарамасдан, ушбу низони ҳал қилишнинг ягона усули — уни жанг майдонида мағлуб қилиш. Шунинг учун Украинага кўпроқ қурол керак, биз ҳақиқатни тан олишимиз керак. Агар ўз саъй-ҳаракаталримизни чекласак, шу пайтгача қилган нарсаларимизнинг барчаси йўққа чиқади», — деди Нидерландия ташқи ишлар вазири.
Унинг айтишича, Россия ўз ҳужуми билан Украина энергетика инқирозини ҳам келтириб чиқарган, ўзининг вайронкор хатти-ҳаракатлари билан иқлим ўзгаришини тезлаштириб юборган.
«Саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириб, бугунги муаммоларни ҳал қилишда муҳим рол ўйнай олишимизга қатъий ишонаман. Хусусан, Украинадаги урушда ҳам», — деди Хукстра.
Ўтган йил декабрида Вопке Хукстра Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини текшириш учун мамлакатда махсус трибунал ўтказишга тайёрлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)