• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистон ҳудудлари иқтисодиётидаги тафовутлар таҳлил қилинди

    Ўзбекистон ҳудудлари иқтисодиётидаги тафовутлар таҳлил қилинди. Бу ҳақда Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар Институти (ПМТИ) хабар бермоқда.

    Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги қорли манзаралар.

    Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги қорли манзаралар.
    Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

    Дунё миқёсида иқтисодий беқарорлик юзага келган бугунги кунда ишлаб чиқариш фаолияти хорижий мамлакатлар билан бевосита боғлиқ, иқтисодиётида ташқи савдонинг улуши юқори бўлган ҳудудларга бу беқарорлик кучли таъсир қилиши мумкин.

    Коронавирус пандемияси туфайли 2020 йилда ҳудудлар иқтисодиётидаги тафовут ЯИМнинг аҳоли жон бошига улуши бўйича 2019 йилдагига нисбатан 25 фоизга, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг аҳоли жон бошига улуши бўйича 17 фоизга ортди.

    Бу тафовут 2021 йилга келиб, мос равишда 3 фоиз ва 11 фоизга қисқарган бўлса-да, ҳозирги мавҳумлик шароитида келажакда ҳудудларни комплекс ривожлантиришни прогноз қилиш ҳамда табақалашув ортиб кетишининг олдини олиш учун мўлжалланган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш долзарб масала ҳисобланади.

     

    Тафовут деганда, ҳудудларнинг энг юқори ва энг паст қийматга эга кўрсаткичлари нисбати назарда тутилмоқда.

    Тадқиқотда 2016—2021 йилларда ҳудудлар иқтисодиётидаги тафовутларнинг қисқариши ва уларнинг барқарор ҳолатга яқинлашиши Бета (β) яқинлашиш модели воситасида таҳлил қилинди.

    Ушбу неоклассик ўсиш моделига кўра, агар ҳудудлар бўйича ягона фарқ улар капиталининг бошланғич даражасида бўлса, кичик ҳажмдаги капиталга эга бўлган камбағал ҳудудлар йирик капиталга эга бўлган бой ҳудудларга қараганда иқтисодий жиҳатдан тезроқ ўсади. Бу эса ҳудудлар ўртасидаги номутаносибликнинг камайиб боришини англатади.

    Қайси мамлакатни олиб қарамайлик, унинг пойтахти (йирик шаҳарлари) иқтисодиётининг кўлами бўйича бошқа ҳудудлардан бир қатор устун жиҳатларга эга бўлади. Ўзбекистон иқтисодиётидаги етакчи мавқейи туфайли Тошкент шаҳрига ҳам ҳудудлар ўртасидаги номутаносибликнинг асосий манбаи сифатида қараш мумкин.

    Шунингдек, унинг иқтисодий салоҳияти Тошкент вилоятининг иқтисодий кўрсаткичларига ҳам ижобий таъсир қилади. Мамлакат бўйича ишлаб чиқарилган истеъмол товарларининг 35,7 фоизи, кўрсатилган хизматларнинг 44,9 фоизи ҳамда ЯИМнинг 27,8 фоизи уларнинг ҳиссасига тўғри келади.

    Шу боис улар яқинлашиш моделидан чиқариб ташланса, ҳудудлар ўртасидаги тафовут яққолроқ намоён бўлади. Тадқиқотда шартли Бета моделининг мамлакатдаги 14 та ҳудуди учун (1-модель), Тошкент шаҳрисиз (2-модель) ва Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти иштирок этмаган (3-модель) вариантлари таҳлил қилинди.

    Натижалар

    Шартли Бета яқинлашиш моделининг учта варианти ҳам мамлакатда ҳудудларнинг иқтисодий барқарор ҳолатга яқинлашаётгани ва улар ўртасидаги табақалашув қисқараётганидан далолат беради.

    Чегарадош ҳудудларнинг мувофиқ тарзда ривожланиши ҳам иқтисодий ўсишга ижобий таъсир қилаётгани маълум бўлди. Шунингдек, оптик толали алоқа линияларини ўтказиш энг ривожланган ҳудудлар даражасига яқинлашишда ёрдам беради. Таҳлилдан энг ривожланган ҳудудларни чиқариб ташлаш эса бу омилнинг аҳамиятини пасайтиради.

    Барча ҳудудлар бўйича ҳисобланган Halflife кўрсаткичи тафовутни 50 фоизга камайтириш учун 35 йил, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятини ҳисобга олмаганда эса 25 йил керак бўлишини кўрсатди.

    Тадқиқот натижасида географик жойлашуви ҳамда иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари яқин бўлган ҳудудлар учун ҳудудий сиёсат йўналишларини аниқлаш ва улар бойича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш лозим, деган хулосага келинди.

    Масалан, Бета яқинлашиш модели Сурхондарё, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари нафақат географик жиҳатдан, балки иқтисодий ўсиш суръати жиҳатидан ҳам яқин ҳудудлар эканлигини кўрсатди.

    Худди шундай, географик жиҳатдан яқин жойлашган Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ЯИМнинг аҳоли жон бошига улуши жиҳатидан, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятлари иқтисодий ўсиш суръати бўйича ўхшаш ҳудудлар бўлиб, улар учун ривожланишнинг умумий йўналишларини белгилаш мақсадга мувофиқ.

    11.01.2023, 23:48   Изоҳ (0)   18614
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия—Украина уруши Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир қилди?

    11.01.2023, 22:28

    Жанубий Кореяда иш ўринлари сони 22 йил ичида рекорд даражада ўсди

    11.01.2023, 21:55

    Россия катта фарқ билан етакчи: Ўзбекистонда 2022 йили қайси мамлакат компаниялари кўпроқ ташкил қилинди?

    11.01.2023, 13:19

    Ўзбекистон энг яхши паспортлар рейтингида уч поғона юқорилади. Мамлакат Ўрта Осиё бўйича фақат Туркманистондан олдинда

    11.01.2023, 12:21

    Жаҳон банки 2023 йил учун глобал иқтисодий ўсиш прогнозини кескин пасайтирди

    11.01.2023, 00:46

    Прогноз ўзгарди: 2023 йилда Европада рецессия юз бериши кутилмаяпти

    10.01.2023, 23:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Украинага 3000 дан ортиқ узоққа учадиган ракеталар беради — WSJ

    Дунё | 24 август, 23:21

    Шавкат Мирзиёев Зеленский ва Украина халқини Мустақиллик куни билан қутлади

    Ўзбекистон | 24 август, 22:56

    Исроил армияси Яман пойтахтига ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 24 август, 22:13

    Ўзбекистон элчихонаси Украинани мустақиллик куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 24 август, 21:44

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.