Кобулдаги Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги биносига киришда 11 январь куни худкуш террорчи ўзини портлатиб юборди. Ҳодиса оқибатида 21 киши ҳалок бўлди, дея хабар берди Etilaatroz.
Маълум қилинишича, Хитой делегацияси Ташқи ишлар вазирлигига келиши керак эди, аммо улар портлаш пайтида бинода бўлганми ёки йўқ, ҳозирча номаълум. Жароҳатланганлар сони 27 кишини ташкил қилмоқда. Қурбонларнинг аксарияти мамлакат муваққат ҳукуматининг Ташқи ишлар вазирлиги ёки Маданият ва ахборот вазирлиги ходимлари бўлган. Ҳалок бўлганлар орасида «Толибон»нинг уч аъзоси ҳам бор.
«Толибон» вакилининг айтишича, худкуш террорчи вазирлик биносига киришга уринган. Жангари хавфсизлик ходимлари томонидан тўхтатилган, шундан сўнг у портлаш содир этган.
Мавзуга доир: Кобулда хитойликлар бўлган меҳмонхонага ҳужум қилинди (видео)
Изоҳ (0)