Кувайт 2023 йилда Европа Иттифоқига (ЕИ) дизель ва самолёт ёнилғиси экспортини кўпайтириш ниятида. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Унга кўра, Кувайт Европа Иттифоқига дизель ёнилғиси экспортини беш баравар — 2,5 миллион тоннагача (кунига тахминан 50 минг баррель), авиация ёнилғиси экспортини деярли 5 миллион тоннагача оширади.
Агентлик манбасига кўра, Қувайт давлат компанияси Kuwait Petroleum самолёт ёнилғисини экспорт қилиш режалари уни спот бозорда сотишни истисно қилади.
Бу шуни англатадики, уни Европага етказиб беришнинг ҳақиқий ҳажми юқорироқ бўлиши мумкин.
Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари каби Яқин Шарқнинг бошқа нефть ишлаб чиқарувчилари ҳам 2023 йилда ЕИга ёқилғи экспортини ошириши кутилмоқда.
Bloombergнинг ёзишича, Кувайт сўнгги йилларда нефтни қайта ишлаш заводларини модернизация қилиш ва қуриш учун ўнлаб миллиард доллар сарфлаган.
Энг каттаси Ал-Зурдаги завод бўлиб, кунига 615 минг баррель хом нефтни қайта ишлашга мўлжалланган. Заводнинг учта ишлаб чиқариш линиясидан биринчиси аллақачон кунига 205 минг баррелдан ортиқ нефтни қайта ишламоқда.
Иккинчи линия февраль ойининг ўрталарида, учинчиси апрелда ишга туширилиши керак. Завод тўлиқ ишга тушгач, Кувайтнинг умумий қайта ишлаш қуввати кунига 1,5 миллион баррелга кўтарилади.
Изоҳ (0)