Туркия полицияси янги йил арафасида Истанбулда теракт уюштиришни режалаштирган ИШИД террорчилик гуруҳи аъзоси бўлган икки кишини қўлга олди. Бу ҳақда Sabah нашрига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Теракт уюшитиришда гумонланаётганлар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳисобланди.
«Улар 31 декабрь куни Янги йил кириб келишидан бир неча соат олдин Истанбулнинг Басакшеҳир туманида уларни кузатиб келаётган полициядан қочишга уринган. Бироқ полиция уларга қарата машина ғилдираклари орасидан ўқ узишга муваффақ бўлган», — дейилади хабарда.
Қўлга олинган Ўзбекистон фуқароси портловчи моддалар бўйича эксперт бўлиб, унга нисбатан депортация жараёни бошланган. Улар Афғонистондаги ИШИД террорчилик гуруҳидан кўрсатмалар олган ва портловчи моддалар ёрдамида «қонли» теракт уюштиришни режалаштирган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган
Мавзуга доир: Истанбулда теракт уюштирмоқчи бўлган ИШИД жангариси қўлга олинди
Изоҳ (0)