Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 5—10 январь кунлари қор кўчиш хавфи мавжуд. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Қайд этилишича, шу кунларда кутилаётган вақти-вақти билан ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратидаги ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
- Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг «Чимён» тоғларида;
- Наманган вилояти: Поп туманида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
Изоҳ (0)