Қирғизистонда барча давлат муассасалари ва оммавий тадбирларда фонограмма орқали ижро этиш тақиқланди. Бу ҳақда Республика Маданият вазирлиги матбуот хизматига таяниб, Kaktus.media хабар берди.
Тегишли буйруқ 2022 йил 30 декабрда Маданият вазири Алтинбек Максутов томонидан имзоланган. Вазирлик тасарруфидаги барча давлат маданий-маърифий муассасаларида (театр, спорт муассасалари, филармония, концерт заллари, кинозал, клуб, музей, кутубхоналар), концерт дастурларида, маданий-маърифий тадбирларда, шахсий ёки буюртма асосидаги чиқишлардан қатъий назар мусиқа жонли ижро этилиши керак.
Вазир буйруқ ижроси учун ҳар бир муассаса масъул бўлишини айтиб, буйруқ ижросини шахсан ўзи назорат қилиши ҳақида огоҳлантирди.
Изоҳ (0)