• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Саакашвили ҳибсда вафот этса, Европарламент Грузиянинг Евроиттифоққа қўшилишини рад этиши мумкин

    Агар Грузия президенти Михаил Саакашвили ҳибсда вафот этса, Европарламент Грузиянинг Евроиттифоқ таркибига кириш ҳақидаги аризасини маъқулламайди. Бу ҳақда Европарламентнинг польшалик депутати Яцек Сариуш-Вольский маълум қилди, у етакчи фракция — Европа халқ партияси вакилидир.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    «Саакашвили ва Грузиянинг ЕИга қўшилиш истиқболлари ўртасидаги боғлиқлик принцип жиҳатидан қатъийдир! Иккала ҳолатни ажратиб бўлмайди. Агар собиқ президент ҳибс остида қолиб, қамоқда вафот этса, Европарламент ҳеч қачон Грузиянинг Евроиттифоққа қабул қилинишини ёқлаб овоз бермайди», — деб ёзди Сариуш-Вольский Twitter’да.

    Грузия 3 март куни — Молдова билан бир вақтда ва Украинадан кейин икки кун ўтиб, Евроиттифоққа аъзолик учун ариза берган эди. Июнда Еврокомиссия Грузияга номзод мақомини олиш бўйича тавсиялар беришдан бош тортди ва у муайян шартларни бажарганидан кейингина номзод мақомини олишини айтди.

    Грузиянинг собиқ президенти қамоқхонада икки марта очлик эълон қилиш акцияси туфайли соғлиғи ёмонлашгани учун 2022 йил май ойи ўрталаридан буён Тбилисидаги «Вивамед» клиникасида ётибди. Михаил Саакашвили деразалари панжарали палатада ва қуролланган қўриқчилар назоратида сақланмоқда.

    Ноябрь ойи ўрталарида Саакашвилининг адвокатлари сиёсатчининг аҳволи ёмонлашгани, жумладан, ўнг қўли атрофияга учрагани ҳақида хабар берганди. Бунгача шифокорлар унинг 35 дан ортиқ касаллик, жумладан, ақлий заифлик ва силга чалингани ҳақида гумон қилаётгани айтилганди.
    Сиёсатчининг онаси Гиули Аласания тиббий ҳисобот натижаларига таяниб, 19 ноябрь куни Саакашвилининг танасида оғир металлар, жумладан симоб, бор ва таллий излари топилганини маълум қилган.

    Аввалроқ Украина президенти офиси раҳбари Михаил Подоляк Украина томони қамоқ жазосини ўтаётган Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилини қабул қилишга тайёрлигини маълум қилган эди. Подолякнинг сўзларига кўра, Киев Саакашвилининг хавфсизлигини таъминлашга ва уни даволашга тайёр.

    Собиқ президент 2021 йил 1 октябрда Грузияда ҳибсга олинган, унга нисбатан бир қанча жиноий ишлар бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Сиёсатчи банкир Сандро Гиргвлиани ўлдирилиши ва депутат Валерий Гелашвилининг калтакланиши ишлари бўйича сиртдан судланган. Биринчи ҳолатда Саакашвили уч йилга, иккинчисида олти йилга озодликдан маҳрум этилган.

    Бундан ташқари, у 2007 йил 7 ноябрдаги мухолифат митингини тарқатиб юбориш, «Имеди» телекомпаниясининг погроми ва давлат бюджети маблағларини ўғирлаш ишларида айбланувчи деб топилган ва бу айбловлар ҳали ҳам судда кўриб чиқилмоқда.

    Бош вазир Ираклий Гарибошвили, Михаил Саакашвилини узоқ вақт қамоқда қолиши ҳамда бутун жазо муддатини ўташини таъкидлаган.

    Мавзуга доир:

    • Саакашвилининг организмида маргимуш топилди — адвокат
    • Саакашвилининг тарафдорлари унинг хорижда даволанишини талаб қилиб митинг уюштирди
    • Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили сил касаллигига текширилмоқда

    28.12.2022, 10:14   Изоҳ (0)   9155
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Байрутдаги самолётларни яксон қилган Исроил, Сергей Есениннинг ўлими ва космосда «иш ташлаган» АҚШ астронавтлари. Кун хронологиясида 28 декабрь

    28.12.2022, 10:00

    Зеленский Италия Киевни қўллаб-қувватлашга қўшимча 10 млн евро ажратганини маълум қилди

    28.12.2022, 09:49

    Кремль МДҲ мамлакатлари етакчиларига совға қилинган узуклар юзасидан изоҳ берди

    28.12.2022, 09:35

    Меркель Россия-Украина низосини тартибга солишда қатнашмоқчи эмас

    28.12.2022, 09:22

    Херсондаги касалхонанинг туғуруқ бўлими ўққа тутилди — фото

    28.12.2022, 00:54

    Германия Украина туфайли қурол экспорти бўйича деярли рекорд ўрнатди

    28.12.2022, 00:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.