Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль ЖЧ—2022 финалидаги ҳиссиётлари билан бўлишди.
«Улкан тож»нинг 22 карра чемпиони Аргентина ва Франция ўртасидаги баҳсга ташриф буюрган.
«Ушбу ўйинга шунчаки томоша учун боргандим, чунки, Испания 1/8 финалдаёқ мусобақани тарк этганди.
Жуда ажойиб финал бўлди. Франциялик дўстларим учун қайғудаман, Париж ва Франция мен учун кўп нарсани англатади. Бироқ, Аргентинадан ҳам жуда кўп дўстларим бор.
Бу спорт турини яхши кўраман ва Месси кубокни боши узра кўтарганидан хурсандман. Шундай буюк фаолият ажойиб куллиминацияга етгани, Аргентина учун кўп нарсани англатади. Менимча, бу адолатли бўлди.
Аргентинага мухлис эмасдим, лекин қўшимча бўлимларда Месси гол ургач, кўзларимга ёш келди. Лео фаолиятида етишмаётган совринга эга чиқди, бу ҳиссиётларни тушунаман.
Финал менга жуда ёқди, айниқса, 70-дақиқадан кейин», — дейди Надал.
Изоҳ (0)