21 декабрь куни Инновациялар Миллий офиси томонидан «ихтирочилик ва рационализаторлик» кўрик-танлови ўтказилди.
Маълумки, Республика иқтисодиётининг барча тармоқларида ихтирочилик фаолиятини ривожлантириш жамиятнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Жорий йилдан бошлаб, «ихтирочилик ва рационализаторлик» кўрик-танлови ташкил қилинди ва эндиликда ҳар йили ҳудудлар, тармоқлар ва соҳалар кесимида ўтказилади.
Мазкур танловда InnoWeek-2022 халқаро инновацион ғоялар ҳафталигида иштирок этган, Республиканинг 12 та вилояти ва Қорақалпогистон Республикасидан етиб келган ихтирочи ёшлар ўзларининг инновацион лойиҳалари билан иштирок этди. Жумладан, 41 нафар ёшлар ўз тақдимотлари билан қатнашди.
Кўрик-танлов ғолиблари — 3-ўринга 60 млн, 2-ўринга 75 млн ва 1-ўринга 90 млн сўм билан тақдирланди.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)