Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида аҳоли учун ажратилган 28,6 тонна кўмир ноқонуний сотилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, департамент ҳамда ИИБнинг Ангрен шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, «Чинобод» МФЙ ҳудудида MAN юк машинаси тўхтатиб кўздан кечирилганда, фуқаро Н.Х. фаолияти тугатилган «К.Б.» МЧЖнинг сохта юк хати асосида аҳоли учун ажратилган 28,6 тонна кўмирни қайта сотиш мақсадида олиб кетаётгани аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)