Ўзбекистон Молия вазирлиги ва Корея фонд биржаси ўртасида Англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 11 декабрь куни Молия вазирлиги ва Корея фонд биржаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувлар жараёнида мамлакатда олиб борилаётган давлат улуши мавжуд корхоналарнинг хусусийлаштирилиши жараёни ҳамда капитал бозорини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари атрофлича муҳокама қилинди.
Учрашувлар якунида, Ўзбекистонда капитал бозорини ривожлантиришда молиявий технологияни янгилаш Молия вазирлиги билан Корея биржаси ўртасида Англашув меморандуми имзоланди.
Мазкур Англашув меморандуми икки мамлакат ўртасида капитал бозори ягона дастурий-техник комплексни ривожлантириш, корпоратив ахборотларни ошкор этиш тизимини замонавий техологиялардан фойдаланган ҳолда янгидан яратишга имкон беради.
Шунингдек, у янги молиявий воситаларни яратиш ҳамда капитал бозори мутахассислари билим ва кўникмаларини ривожлантириш бўйича келгуси амалга ошириладиган чора-тадбирлар учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Изоҳ (0)