Германиянинг Дрезден шаҳрида қуролланган эркак 70 ёшли аёлни отиб ташлади, сўнг Radio Dresden радиостанциясига бостириб киришга уринди, деб хабар бермоқда Bild.
Эркак асосий кириш дарвозаси ёнидаги ёнғинга қарши эшикка қарата ўқ узган, аммо датчикка теккиздира олмаган. Радио ходимлари хавфсиз жойга яшириниб олишга муваффақ бўлган ва полиция чақирган.
Полиция воқеа жойига етиб келгач, ҳужум қилган шахс машинага ўтириб, шаҳар марказига қараб кетган. У ерда Altmarkt-Galerie савдо марказига кириб, дорихонага бекинган. Нашр маълумотларига кўра, эркак бир неча кишини гаровга олган.
Полициячилар шаҳар марказини қуршаб олиб, Штрицельмаркет Рождество бозорчасини ёпиб қўйган. У ерда транспорт ҳаракати ҳам чекланган.
Воқеа жойида махсус операция олиб борилмоқда.
Полиция гумонланувчи билан телефон орқали мулоқот қилаётгани хабар берилди. У радиога ҳужум қилишдан аввал ўзининг 62 ёшли онасини ўлдирган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)