Тошкент—Хива—Тошкент йўналиши бўйича 12 декабрдан бошлаб қўшимча йўловчи поезд қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Ўзтемир йўлйўловчи» ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 76-сонли Тошкент—Хива йўналиши 12 декабрь санасидан бошлаб ҳафтанинг ҳар душанба куни қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
Тошкент 14:00 — Хива 04:57.
75-сонли Хива—Тошкент йўналиши 13 декабрь санасидан бошлаб ҳафтанинг ҳар сешанба куни қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
Хива 14:47 — Тошкент 06:34.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин. Чипталарни нафақат темир йўл кассаларидан ёки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилиш имкони мавжуд.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)