Ўзбекистон ТИВ Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макей вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
«Владимир Владимирович моҳир ва тажрибали дипломат, ўз соҳасининг устаси ва Беларуснинг ҳақиқий ватанпарвар инсони эди.Унинг кўп қиррали Ўзбекистон-Беларусь муносабатларини ривожлантиришга бўлган самимий интилиши алоҳида эътиборга молик. Айниқса, сўнгги йилларда у Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшди», — дейилади ТИВ хабарида.
Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макей 26 ноябрь куни вафот этганди. 64 ёшли вазирнинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган.
У 2012 йил 22 августдан бери Беларусь ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаб келаётган эди. Владимир Макей фавқулодда ва мухтор элчи дипломатик даражасига эга бўлган.
Владимир Макей ШҲТ саммити доирасида Ўзбекистонга келган ва 14 сентябрь куни Владимир Норов билан учрашган эди.
Изоҳ (0)