Андижон туманида пиротехника воситалари муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаролар А.А., О.Т. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, Андижон тумани «Қоратут» МФЙ ҳудудидаги хонадонда хавфлилик даражаси юқори бўлган, умумий қиймати 86,4 миллион сўмлик жами 96 минг дона хорижда ишлаб чиқарилган Birthday Candle 6 PCS номли пиротехник воситаларини Янги йил байрами арафасида сотиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир: «Мавсум» бошланди: Божхоначилар 433 миллион сўмлик пиротехника воситаларини тўхтатиб қолди
Изоҳ (0)