«Uzbekistan Airports» АЖ бошқаруви раиси буйруғи билан Суннатилла Гаипов 15 ноябрдан бошлаб «Урганч» халқаро аэропорти директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар қилди.
Қайд этилишича, Тошкент давлат шарқшунослик университети битирувчиси Суннатилла Гаипов 20 йилга яқин Uzbekistan Airways авиакомпаниясида турли лавозимларда ишлаган. Сўнгги йилларда у Амрицарда (Ҳиндистон) авиаташувчи вакили ва Деҳлида вакил ёрдамчиси бўлиб фаолият юритган.
Жорий йилнинг май ойида аэропортнинг аввалги директори раҳбарият қарори билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Шу пайтгача бошқарув раисининг операцион фаолият бўйича биринчи ўринбосари Жавлонбек Умархўжаев аэропортнинг вақтинчалик директори вазифасини бажариб келган.
Изоҳ (0)