Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев (23-1) навбатдаги жангини ярим енгил дивизион чемпиони Александр Волкановскига (25-1) қарши ўтказади. Бу ҳақда промоушен матбуот хизмати расман маълум қилди.

Коллаж: Twitter

Коллаж: Twitter

Россиялик ва австралиялик яккакурашчилар иштирокидаги жанг 12 февраль куни Австралияда бўлиб ўтадиган UFC 284 мусобақасининг асосий воқеасига айланади. Жанг енгил вазн тоифасида бўлиб ўтади.

Махачев 22 октябрь куни бўлиб ўтган жангда Чарльз Оливейрани мағлуб этиб, енгил вазн тоифаси камарига эга чиққанди.

Вазн тоифасида қатъи назар (P4P) рейтинги етакчиси Волкановски июль ойида Макс Ҳоллоуэйга қарши жангда камарини тўртинчи марта муваффақиятли ҳимоя қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Афғон халқининг сабри билан ўйнашманг” — “Толибон” қўмондонларидан бири Эронни босиб олиш билан таҳдид қилди  
Дунё
Хитойда қайта авж олиши кутилаётган ковид, 3 марта сайланган Эрдўғон, бир ойдан бери намойиш ўтказаётган ҳинд спортчилари — 29 май суратлари
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси ошди