Украина Қуролли кучлари бош штаби Беларусдаги касалхоналар ярадор ва касал рус аскарлари билан тўлиб-тошгани ҳақида маълумот берганди. Беларусь Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса мазкур хабарни рад этди.
Беларусь ССВ раддиясига кўра, Брест вилоятидаги касалхоналар россиялик ҳарбийларга хизмат кўрсатиш зарурати туфайли тўлгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Вазирлик миллий соғлиқни сақлаш тизимини мамлакат бренди деб атади ва поляклар, украиналиклар ҳамда Болтиқбўйи давлатлари фуқароларини даволанишга таклиф қилди.
«Бугун нашр қилиш учун ҳудуддаги бир нечта шифохоналарни суратга олдик. Жойлар етарли, келинг. Биз сизга ёрдам беришга тайёрмиз! Якшанба куни Брестдаги 437 ўрин, жумладан, жарроҳлик ва реанимация ётоқлари бўш», дейилади Беларусь Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-каналида.
Вазирлик исбот тариқасида хабарга ярим бўш хоналарнинг бешта суратини илова қилган бўлиб, улардан учтаси битта палатани кўрсатади.
Маълумот ўнида, Украина Беларусь билан чегарада сим тўсиқли девор қурмоқда. Чегаранинг 3 километрга яқинида аллақачон девор ўрнатилган ва давомини ўрнатиш ишлари кетмоқда. Украина президенти бу орқали душманнинг тахминий олдинга силжишини тўхтатиш мумкинлигини билдирганди.
Изоҳ (0)