Водий вилоятларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, шу кунларда ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши натижасида магистрал газ қувурларида табиий газ босимининг пасайиши кузатилмоқда. Бунинг натижасида Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясига белгиланган ҳажмлардан кам миқдорда табиий газ етиб бормоқда. Бу эса, ўз навбатида, мазкур станция томонидан электр энергия ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайишига олиб келмоқда.
Энергетика тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш ва тизимда юзага келиши мумкин бўлган катта авариялар ҳамда узилишларнинг олдини олиш мақсадида водий вилоятларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли чекловлар киритишга мажбур бўлинмоқда.
Ҳозирги пайтда мутахассислар томонидан юзага келган ушбу муаммони бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)