Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқарада сўзлаган нутқида Украина портларидан гуманитар йўлак орқали дон экспорти бугун, 2 ноябрь куни тушдан кейин қайта бошланганини маълум қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Фото: Facebook

Фото: Facebook

Эрдўғоннинг сўзларига кўра, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Туркия мудофаа вазири Ҳулуси Акарга гуманитар йўлак Москва вақти билан 12:00 да (Тошкент вақти билан 14:00) қайта иш бошлагани ҳақида маълум қилган.

Россия Мудофаа вазирлиги Россия БМТ ва Туркия ёрдами билан Украинадан зарур ёзма кафолатларни олганидан кейин Украинадан дон экспорт қилиш бўйича келишувда иштирок этишни қайта бошлаганини таъкидлади. Ушбу кафолатларга кўра, Украинанинг гуманитар коридор ва портларидан Россияга қарши жанговар ҳаракатлар учун фойдаланилмайди.

«Россия Федерацияси ҳозирда олинган кафолатлар етарли, деб ҳисоблайди ва келишувни амалга оширишни давом эттиради», — дейилган Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида.

29 октябрь куни Россия июль ойида Туркия ва БМТ воситачилигида Украина портларидан дон ва ўғит экспорт қилиш бўйича келишувдаги иштирокини тўхтатган эди. Россия ҳукумати бундай қарорни Украина дронлари Севастополда Қора денгиз флоти кемаларига ҳужум қилганидан кейин хавфсизлик нуқтаъи назаридан қабул қилганини тушунтирди.

Украина портларидан дон ва ўғит экспорт қилиш бўйича келишув 120 кунга, яъни 2022 йил 19 ноябргача мўлжалланган. Томонларнинг ҳеч бири эътироз билдирмаса, у автоматик равишда узайтирилиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Қозоғистон
Қозоғистонда одамлар орасида Сибир яраси аниқланди
Шоу-бизнес
Кўз олдида онаси отасини отиб ташлаган: фожиали воқеаларни бошдан кечирган машҳур аёллар (фото)
Дунё
Вафотидан кейин тақдирланган Тупак Шакур, Исроил армиясига тош отаётган фаластинлик, пичоқланган болалар — 8 июнь суратлари