Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг 24 сентябрь куни ўтказилган навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, сессияда вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов сўзга чиқиб, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичларини таҳлил қилган. Мавжуд муаммолар ва уларни бартараф қилиш бўйича галдаги вазифаларга тўхталган.
Сессияда ташкилий масала кўрилган. Илгари «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки бошқаруви раиси ўринбосари вазифасида ишлаб келган Умрбек Жуманиёзов Гурлан тумани ҳокими лавозимига тасдиқланган.
Изоҳ (0)