• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қирғизистон чегарачилари Тожикистон ҳарбийларини иғвогарликда айблади

    Қирғизистон Тожикистон чегарачиларининг 19 октябрь кунги баёнотини «ҳақиқатдан йироқ» деб атади. Бу ҳақда Asia Plus хабар бермоқда.

    Фото: Спутник

    Фото: Спутник

    19 октябрь куни Тожикистон Чегара бошқармаси Қирғизистонни икки мамлакат ўртасидаги чегарада вазиятни беқарорлаштиришда ва провокацияларда айблади. Тожикистон чегарачилари бир нечта фотосуратлар илова қилиб, «Қирғизистон томони эришилган келишувларга қарамасдан, чегара чизиғига оғир қурол-яроғларни тортиб келаётгани»ни маълум қилди.

    19 октябрь куни кечқурун қирғиз чегарачилари, ўз навбатида, тожик ҳарбийларини «иғвогарлик»да айблади. Фотосуратлар эса сентябрда, Қирғизистон ўз қўшинларини чегарадан олиб кетаётганида олинганини маълум қилди.

    Тожикистон ҳам, Қирғизистон ҳам бир-бирини окоплар қазишда ва чегарада янги низога тайёргарлик кўришда айблади, бунга далил сифатида суратлар илова қилди.

    Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, 26 сентябрдан 15 октябргача бўлган даврда Қирғизистон учувчисиз учар қурилмалари 13 марта Тожикистон ҳаво ҳудудига бузиб кирган.

    Худди шундай баёнот билан қирғиз томони ҳам чиқиш қилди, 25 сентябрдан кейин Тожикистон қўшинларининг Қирғизистон ҳудудига бостириб кириши билан боғлиқ 10 та ҳолат қайд этилганини маълум қилди.

    Бундан ташқари, қирғиз чегарачилари тожик томонини «ёлланма жангчиларни тайёрлашда ҳамда қурол ва ўқ-дорилар сақлашда масжидлардан фойдаланиш»да айблади.

    Садир Жапаров Путиндан ёрдам сўради

    Аввалроқ Қирғизистон президенти Садир Жапаров Россия раҳбари Владимир Путиндан Тожикистон билан чегарани делимитация қилиш масаласини ҳал этишда ёрдам сўрагани маълум қилинганди. Россия президенти бу ҳақда ўйлаб кўришга, ҳужжатларни кўтаришга, томонларнинг вариантларини кўриб чиқиб, уларни баҳолашга ваъда берган.

    Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Россия президенти Владимир Путин ва Қожикистон раҳбари Эмомали Раҳмоннинг учрашуви ўтган ҳафта Остонада бўлиб ўтди. Улар қирғиз-тожик давлат чегарасини делимитация қилиш масаласини муҳокама этди.

    Чегарага КХШТ қўшинларини жойлаштириш таклиф қилинди

    Қирғизистон Тожикистон билан чегарада вазиятни юмшатиш учун унинг яқинда низо юзага келган қисмига Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) ҳарбий контингентини жойлаштиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаши ҳақида 19 октябрь куни Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Қирғизистон мудофаа вазири Бактибек Бекболотов маълум қилди.

    «Қирғизлар ва тожиклар ўртасига ҳакамлик судьяси кирмагунича, Тожикистон билан чегарада тинчлик ва хотиржамлик бўлмайди. Баҳсли ҳудудларга КХШТнинг кичик контингентини жойлаштириш мумкинки, улар техниканинг чегара яқинидан олиб кетилишини ва ўт очишни тўхтатиш режимини назорат қилсин», — деди у.

    Чегарадаги зиддият

    Тожикистон ва Қирғизистон чегарасидаги катта кўламли жанговар тўқнашувлар 14—17 сентябрь кунлари содир бўлди. Томонлар ҳалигача бир-бирини отишмаларда айбламоқда.

    Қирғизистон тўқнашувлар натижасида 62 нафар фуқароси ҳалок бўлиб, 198 нафари жабрланганини маълум қилди. Тожикистон эса расман 41 нафар қурбон ва 30 нафар ярадор ҳақида баёнот берди.

    25 сентябрь куни икки мамлакат вакиллари вазиятни тартибга солиш ҳақида баённома имзолаб, чегарадаги низони тўхтатишга ҳамда уни делимитация ва демаркация қилиш жараёнини тезлаштиришга келишиб олди.

    Мавзуга доир:

    • Қирғизистон КХШТ машғулотларининг бекор қилинишига Тожикистон билан зиддиятни сабаб қилиб келтирди
    • Қирғизистон элчиси Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди
    • Бишкек нима учун КХШТ ҳарбий машғулотларини бекор қилди?

    20.10.2022, 15:41   Изоҳ (0)   5951
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Донецкда жанг қилаётган ҳарбийлар, Харьковда «уруш-уруш» ўйнаётган болалар. Урушнинг 238-кунидан фоторепортаж

    20.10.2022, 15:35

    Швеция ва Финляндиянинг НАТОга қўшилишини альянснинг 30 та аъзосидан 28 таси ратификация қилди

    20.10.2022, 15:06

    Муҳожирлар Россияда фуқаролик олиш жараёнини тўхтатиб қўймоқда

    20.10.2022, 14:34

    22 та мамлакат Эрондан жанговар дрон сотиб олиш учун ариза берган, улар орасида Тожикистон ҳам бор

    20.10.2022, 14:11

    Эрон Британия компаниялари ва сиёсатчиларига қарши жавоб санкцияларини жорий қилди

    20.10.2022, 14:09

    Қозоғистон ТИВ Тўқаевнинг «Тинчликпарвар» сайти рўйхатига киритилганига муносабат билдирди

    20.10.2022, 13:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.